Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
«Сурхон» профессионал футбол клуби 2023 йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтқазмоқда...
«Сурхон» профессионал футбол клуби 2023 йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтқазмоқда. Жамоамиз Ўзбекистон Кубоги мусобақасида чорак финалгача йўл олди. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлига учрашувларда 7-поғонада бормоқда
29-cентябр куни (жума) жамоамиз навбатдаги учрашувни ўтказади. Рақибимиз: Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби бўлади. Ушбу мавсумда жамоалар икки маротаба ўзаро ўйин ўтказишди. Ҳар иккала учрашувда жамоамиз ғалаба қозонди. 21 апрель куни жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳаммасини Асилбек Жумаевнинг аниқ зарбаси ҳал қилди. Август ойида ўтказилган Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалида эса 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Голларга Жаҳонгир Абдусаломов ва Асадбек Каримов муаллифлик қилишди
Ғалабали серия давом этадими? «Сурхон» тўпурари Силванус Нимели яна гол урадими? Бу саволларга жавобларни олиш учун футболга шошилинг! Учрашувга чипталарни «Бунёдкор» стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Ўйин 19:00да бошланади
Ўтказиб юборманг!